Бугун
32
Ўзбек

Алварес «Реал» билан баҳсда ўйнашни истамоқда» — Маrcа

Футбол
15 сентябр, 04:51
«Атлетико» ҳужумчиси жароҳатидан тикланиб, Мадрид дербисида майдонга тушишга умид қилмоқда.
Алварес «Реал» билан баҳсда ўйнашни истамоқда» — Маrcа
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес Ла Лиганинг 7-турида «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушишни истамоқда. Бу ҳақда Маrcа хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи шанба кунги машғулотни ноқулайлик сабаб муддатидан олдин тарк этган. Ўтказилган тиббий кўрик жиддий жароҳатни аниқламаган.

Алварес 16 сентябрь куни Ла Лиганинг 6-турида «Осасуна»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Ҳужумчи ушбу баҳсга қадар умумий гуруҳда машғулот ўтказмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико»нинг яна бир ҳужумчиси Александер Сёрлот ҳам «Осасуна»га қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Шу сабабли жамоа ихтиёрида ҳужум чизиғида фақат Жонатан Девид қолган.

Маълумот учун, Девид ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»дан «Атлетико»га ўтганди. Канадалик футболчи «Реал Сосиедад»га қарши баҳсда жамоаси сафидаги илк голини урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар