«Ювентус» марказий ҳимоячиси Пер Калулу катта эҳтимол билан қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Man United News хабар берди.
Манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Ювентус» январ ойида ҳимоячини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Маълумот учун, Калулу ушбу мавсумда Италия А Сериясида 4 та баҳсда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячининг «Ювентус» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.