УЕФА матбуот хизмати 2028-йилги Чемпионлар лигаси финали Мюнхендаги «Алянс Арена»да, бир йилдан сўнг эса турнирнинг ҳал қилувчи ўйини Барселонадаги янгиланган «Камп Ноу» стадионида ўтказилишини эълон қилди.
«Иккита машҳур стадион! Мюнхен футбол аренаси ва Барселонадаги «Камп Ноу» Чемпионлар лигаси финалини мос равишда 2028 ва 2029 йилларда қабул қилади,» - дейилади УЕФА матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида эълон қилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг бу йилги финал ўйини Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Франциянинг «ПСЖ» жамоаси ҳисобланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади