Live
6
Ўзбек

«Барселона» ва «Ливерпул» «Челси»нинг 19 ёшли истеъдодига қизиқмоқда

Футбол
15 сентябр, 06:15
«Челси» бразилиялик вингер Эстеваоини сотишни режалаштирмаяпти.
«Барселона» ва «Ливерпул» «Челси»нинг 19 ёшли истеъдодига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Челси» вингери Эстевао Вилян Европанинг бошқа гранд клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.

Манбага кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчига «Барселона» ва «Ливерпул» қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликларнинг спорт директори Деку ҳамда мерсисайдликлар скаутлари унинг ўйинидан мамнун.

Бироқ «Челси» Эстеваони сотишни режалаштирмаяпти. Лондон клуби, аксинча, футболчининг маошини оширишни кўзламоқда.

Маълумот учун, «Челси» раҳбарияти Эстеваонинг трансфер қийматини 110–120 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Вингер ушбу мавсумда барча турнирларда 5 та баҳсда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар