Бугун
32
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 жамоаси Филиппинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футбол
15 сентябр, 04:20
    15+
Равшан Ҳайдаров шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлади.
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 жамоаси Филиппинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Фото: ЎФА

Осиё ўйинлари 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-23 ва Филиппин U-23 миллий жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Унда ўзбекистонлик футболчилар йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари сафида голларга Ўринбоев, Саиднуруллаев (дубл), Файзуллаев ва Реимов муаллифлик қилди. Филиппинликларнинг ягона голи эса Мерино номига қайд этилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-23 жамоаси 2-турда Кувайт билан куч синашади. Беллашув 18 сентябр куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.

Осиё ўйинлари. 1-тур
Ўзбекистон U-23 — Филиппин U-23 5:1
Голлар: Ўринбоев 30', Саиднуруллаев 60, 71 (дубл), Файзуллаев 73, Реимов 80 — Мерино 63.

Ўзбекистон U-23 — 21. Муратбаев, 2. Ҳамидов, 3. Муртазоев, 4. Ризақулов, 6. Ҳайруллаев, 7. Баҳромов, 9. Саиднуруллаев, 10. Ўринбоев, 11. Жумаев, 14. Файзуллаев, 19. Каримов.

Четлатиш: Муэнс 51.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон U23 Ўзбекистон U23
  • Филиппин U23 Филиппин U23
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар