«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола жамоадаги дарвозабонлар ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди ва Георгий Мамардашвилига имкон беришини маълум қилди.
«Алиссон ўз савиясини исботлаган, у жуда яхши ўйнамоқда. Лекин мен Георгийни ҳам юқори баҳолайман.
Уни Испаниядаги ўйинларидан яхши биламан. «Ливерпул»га келишимдан олдин уни «Борнмут»га олиб келишга ҳаракат қилгандим.
У жуда яхши дарвозабон. Георгий «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади», — деди Ираола.
Маълумот ўрнида, бу мавсум Алиссон барча мусобақалар доирасида 5 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ўтказиб юборди ва 2 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Мамардашвили эса ҳали майдонга тушмади.
«Ливерпул» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги Англия Лига Кубоги 1/8 финал босқичи доирасидаги учрашув 15 сентябрдан 16 сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.