«Бавария» «Ливерпул»нинг германиялик ҳужумкор яримҳимоячиси Флориан Вирц билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ливерпул»даги айрим юқори мартабали шахслар Вирц ҳозирча Англияда ўзини энг яхши томондан кўрсата олмаётганидан хавотирда.
«Бавария» аввал ҳам Флорианга қизиқиш билдирган, аммо футболчи «Байер»дан айнан «Ливерпул» сафига ўтишга қарор қилганди. Шу билан бирга, мерсисайдликлар яримҳимоячидан воз кечиш ниятида эмас ва унга ҳали ҳам ишонч билдирмоқда.
Вирц 2025 йил ёзидан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йил июн ойи охирига қадар амал қилади.
Аввалроқ Флориан «Челси»га ўтишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади