Live
1
Ўзбек

Киммих «Бавария»даги 500-ўйинини ўтказиб, Швайнштайгер билан тенглашди

Футбол
14 сентябр, 02:29
Олдинда яна 10 футболчи бор.
Киммих «Бавария»даги 500-ўйинини ўтказиб, Швайнштайгер билан тенглашди
Foto: Getty Images

«Бавария»нинг «Элферсберг»га қарши (2:1) Бундеслига 3-туридаги баҳси яримҳимоячи Йозуа Киммих учун Мюнхен клуби либосидаги 500-ўйин бўлди.

31 ёшли хавбек ушбу кўрсаткич бўйича Бастиан Швайнштайгер билан тенглашди ва бу борада клуб тарихида 11-ўринни бўлишиб турибди.

«Бавария» тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Томас Мюллер. У июнхенликлар сафида 756 та баҳсда майдонга тушган.

«Бавария» сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
1. Томас Мюллер — 756 та ўйин
2. Зепп Майер — 709
3. Оливер Кан — 632
4. Герд Мюллер — 613
5. Мануэл Нойер — 602
6. Франц Беккенбауэр — 584
7. ҳанс-Георг Шварценбек — 554
8. Клаус Аугенталер — 551
9. Филипп Лам — 517
10. Бернд Дюрнбергер — 511
11. Йозуа Киммих — 500
12. Бастиан Швайнштайгер — 500

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар