Live
15
Ўзбек

Компани Диаснинг реализация билан боғлиқ муаммолари ҳақида фикр билдирди

Футбол
12 сентябр, 08:36
Немис гранди устози янги мавсум стартида омади чопмаётган колумбиялик футболчи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Компани Диаснинг реализация билан боғлиқ муаммолари ҳақида фикр билдирди
Фото: Gettyimages

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани Бундеслига ушбу мавсумида қатор имкониятларни кўкка совурган шогирди Луис Диас ҳақида фикр билдирди.

«У шунчаки сўнгги нуқтани қўя олмаяпти. Унинг энергияси жойида ва доимий хавф туғдирмоқда. Аммо аввал бу позицияларга тўғри тушиб олиш, ҳимоячиларнинг ортидаги бўш зоналарга очилишда давом эттиш керак.

Айни пайтда у шундай вазиятларда қолмоқда, эҳтимол, якуний босқичда бироз омади келмаяпти - зарба блокланмоқда ёки бошқа ўйинчи оёғини қўйиб қолмоқда. Асосийси, у вазият яратмоқда, хотиржамликни сақлаб қолиши керак, шунда у яна гол уришни бошлайди», — деди Компани.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар