Live
1
Ўзбек

«Барса» Ферминни «Челси»га 500 млн евро тўлансагина қўйиб юбориши мумкин

Футбол
14 сентябр, 10:10
    50+
Хаби Алонсо футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
«Барса» Ферминни «Челси»га 500 млн евро тўлансагина қўйиб юбориши мумкин
Фото: Getty Images

«Челси» «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес атрофидаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Қайд этилишича, лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсо футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бунгача Алонсо Ферминга шахсан қўнғироқ қилиб, эҳтимолий трансфер ҳақида суҳбатлашмоқчи экани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Шунга қарамай, «Барселона» президенти Жоан Лапорта Лопесни «Челси»га қўйиб юбормоқчи эмас. Лондон клуби футболчини қўлга киритишининг ягона йўли — унинг шартномасида кўрсатилган 500 миллион евролик товон пулини тўлаш.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли испаниялик футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030/2031 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ «Челси» Фермин учун 120 миллион евродан кўпроқ сарфлашга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

50+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар