«Реал» яримҳимоячиси Бернарду Силва Ла Лига ва АПЛ ўртасидаги фарқлар ҳақида фикр билдирди.
Португалиялик футболчи шу ёзда «қироллик клуби» сафига келиб қўшилганди. Бунга қадар у 9 йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.
«Ла Лига айрим жиҳатлари билан АПЛдан фарқ қилади. Испанияда барча жамоалар прессинг қилишга ва ҳужумларни паслар орқали ташкил этишга ҳаракат қилади.
Бу ерда жисмоний кураш камроқ, аммо Испания чемпионати жуда кучли», — деди 32 ёшли яримҳимоячи.
Маълумот ўрнида, Силва Жозе Моуринио жамоаси сафида ҳозиргача 5 та учрашувда майдонга тушди. Унинг «Реал» билан шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади