Англия Премер-лигаси 4-турида «Лидс» клуби ўз майдонида «Нюкасл»га қарши баҳс олиб борди. Унда «товуслар» 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Дастлаб 32-дақиқада Майли ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан кўп ўтмай «Лидс» устунлигини икки карра оширди. Бу сафар Богл аниқ зарба билан ажралиб турди. Танаффус арафасида Калверт-Люин «Лидс»нинг учинчи голини урди.
Танаффусдан сўнг мезбонлар ҳужумларни давом эттирди. 59-дақиқада Окафор гол уриб, «Лидс»нинг рақиб дарвозасига тўртинчи голини киритди. Учрашув якунида «Нюкасл» Туренинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди.
Бу ғалабадан сўнг «Лидс» 8 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди. «Қарғалар» эса 5 очко билан 12-ўринда бормоқда.
АПЛ. 4-тур
Лидс – Нюкасл 4:1
Голлар: Майли 32 автогол, Богл 34, Калверт-Люин 45, Окафор 59 – Туре 90.
Лидс – Траффорд, Жастин, Элведи, Муҳаремович, Богл (Жеймс, 83), Ампаду, Танака (Ааронсон, 72), Гудмундссон (Мелвин Бар, 72), Стах (Лонгстафф, 88), Окафор (Уилсон, 72), Калверт-Люин (Нмеча, 78).
Нюкасл – Горничек, Дедич (Ливраменто, 58), Тиав, Ботман, Ҳолл, Нико Гонсалес (Штер, 19), Майли (Бамба, 80), Мёрфи (Туре, 57), Барнс, Фернандес Пардо (Уиллок, 57), Висса.