«Ковентри» мавсумни жуда омадсиз бошлади.
Фрэнк Лэмпард бошқараётган жамоа АПЛда кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилди — «Брайтон»га 0:5 ҳисобида ютқазди. Бунгача «осмонранглилар» «Манчестер Сити» (0:1), «Ҳалл» (0:1) ва «Арсенал»га (0:3) имкониятни бой берганди.
«Ковентри»нинг чемпионатни кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлаши 1919/20 йилги мавсумдан буён илк бор кузатилди. Клуб ўз тарихидаги биринчи мавсумда ҳам шундай ёмон кўрсаткич қайд этганди.
Гол урмаган ва очко олмаган жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
«Ковентри» 107 йилда илк бор АПЛни кетма-кет 4 мағлубият билан бошлади
Футбол
14 сентябр, 04:32
Жамоа бунгача фақат илк мавсумида шундай ёмон кўрсаткич қайд этганди.
Foto: Getty Images
13.09.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Ковентри Сити
0
:
5
Брайтон