Бугун
32
Ўзбек

Родриго декабр ойида майдонга қайтишни режалаштирмоқда

Футбол
14 сентябр, 23:00
    10+
«Реал» вингери март ойи бошида оғир жароҳат олганди.
Родриго декабр ойида майдонга қайтишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images

«Реал» вингери Родриго хочсимон пайлари узилишидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Яқинда футболчининг отаси Родриго янги йилнинг феврал ойига қадар сафга қайтишини маълум қилганди. Diario AS маълумотига кўра, бразилиялик футболчининг ўзи декабр ойи ўрталарига қадар тўлиқ тикланиб, майдонга қайтишни режалаштирмоқда. Айнан шу вақтда «қироллик клуби» Испания кубогидаги иштирокини бошлайди.

Маълумот ўрнида, Родриго март ойи бошида оғир жароҳат олганди. У 2019 йилда «Сантос»дан «Реал»га ўтганидан буён Мадрид клуби сафида 297 та учрашувда майдонга тушиб, 71 гол урган ва 57 ассист амалга оширган.

Аввалроқ футболчи тиззасидаги ушбу оғир жароҳатдан кейин операция қилингани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар