«Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Жерар Пике «Олтин тўп» учун курашда фаворитлар учлигини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, соврин учун асосий номзодлар учлигига ушбу футболчилар киради: «Барселона» ва Испания миллий жамоаси аъзолари Ламин Ямал ва Родри ҳамда Англия миллий жамоаси ва «Бавария» форварди Ҳарри Кейн.
«Мен учун уч нафар фаворит Ҳарри Кейн, Ламин Ямал ва Родри», — дея Пике сўзларидан иқтибос келтирди Daily Sport.
Маълумот учун, 2026-йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 2026 йил 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Олтин тўп» ҳар йили Франциянинг «France Football» журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига берилади.
Эслатиб ўтамиз, мукофотнинг амалдаги соҳиби «ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.