Live
1
Ўзбек

Лапорта: «Камп Ноу»да Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиш катта фахр»

Футбол
15 сентябр, 07:15
«Барселона» президенти 2029 йилги EЧЛ финалининг «Камп Ноу» стадионида ўтказилишидан мамнунлигини билдирди.
Лапорта: «Камп Ноу»да Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиш катта фахр»
Foto: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта УEФАнинг 2029 йилги Чемпионлар Лигаси финалини «Spotify Камп Ноу» стадионида ўтказиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.

«Бу «Барселона» ва клубнинг барча мухлислари учун катта фахр. Мазкур қарор янгиланган «Камп Ноу» стадионининг халқаро миқёсда эътироф этилганини англатади. Арена мухлислар учун хизмат кўрсатиш сифати, технологиялар, алоқа имкониятлари ва қулайликлар борасида жаҳон даражасидаги стадион сифатида ўзини намоён қилмоқда.

УEФАнинг сайёрадаги энг муҳим футбол воқеаларидан бирини ушбу стадионга ишониб топширгани лойиҳанинг кўлами ва улкан мақсадларини кўрсатади. Бу қарор стадионнинг Барселонанинг янги рамзий маскани ва халқаро миқёсдаги намунавий арена сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди», — деди Лапорта клуб расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, УEФА Ижроия қўмитаси 15 сентябр куни 2029 йилги Чемпионлар Лигаси финалини «Spotify Камп Ноу»да ўтказишга қарор қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар