«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисон ёзги трансфер ойнасида фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин эди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчини «Эвертон», «Трабзонспор» ва «Васко да Гама» ўз сафига қўшишни истаган. Бироқ Ришарлисоннинг «Васко да Гама»га ўтиши «Тоттенҳем»даги ижара келишувлари лимити сабабли амалга ошмаган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг «Тоттенҳэм» билан шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача амал қилади. Тransfermarkt Ришарлисоннинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.