«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик халқаро танаффуснинг бу йил одатдагидан узоқроқ давом этиши ҳақида фикр билдирди.
«Мен бу вазиятни ўзгартира олмайман. Клуб учун бу энг яхши вазият эмас, аммо биз буни қабул қилишимиз ва миллий жамоаларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Биз қила оладиган ягона нарса шу», — деди Флик матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, халқаро танаффусгача «Барселона» Ла Лигада иккита баҳс ўтказади. Каталонияликлар 16 сентябр куни «Расинг», 19 сентябр куни эса «Севиля» билан баҳс олиб боради.
Шундан сўнг «Барселона» навбатдаги баҳсини фақат 10 октабр куни ўтказади.