«Аякс» Ив Биссумани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиш бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли яримҳимоячи тиббий кўрикдан ўтмоқда. Футболчи ёзда «Тоттенҳэм»ни тарк этган ва ҳозир эркин агент мақомида.
Томонлар 2027 йил июнигача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олган. Битимда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Маълумот учун, Биссума 2022 йилдан 2026 йилгача «Тоттенҳэм» сафида тўп тепди.