Live
4
Ўзбек

«МЮ» «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсияга таклиф билан чиқди

Футбол
15 сентябр, 10:29
Томонлар ўртасидаги келишув қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
«МЮ» «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсияга таклиф билан чиқди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсияга жиддий қизиқиш билдирган. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» испаниялик 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ клуб футболчи бўйича «Барселона»га расмий таклиф юборган. Бироқ манба трансфер таклифининг молиявий шартлари ва суммаси ҳақида аниқ маълумот бермаган. Томонлар ўртасидаги келишув қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.

Шу билан бирга, Эрикнинг «Барселона»да қолиш эҳтимоли ҳам юқори. Агар каталонияликлар ҳимоячига яхшиланган шартнома таклиф қилса, футболчи клубда қолишни маъқул кўриши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар