«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим клуб эгаларининг маслаҳатчиси бўлган Златан Ибраҳимович билан учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Мен Златан билан бир неча марта гаплашганман. У Италия футболи ва клубини биладиган одам. У Кардиналега кўп масалаларда ёрдам беради. Бу ёқимли суҳбат бўлди. «Милан» афсоналарини кўриш ҳар доим ёқимли. Бу қисқа, аммо ажойиб ташриф бўлди», - деди Аморим.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» навбатдаги учрашувни 16 сентябр, чоршанба куни ўтказади. Рубен Аморим жамоаси Европа лигаси доирасидаги баҳсда ўз майдонида «Бенфика» клубини қабул қилади.
Маълумот учун, «Милан» ҳозирда А Серия турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.