Live
1
Ўзбек

Де Зерби «Тоттенҳэм»нинг асосий муаммосини айтди

Футбол
16 сентябр, 03:16
    4
«Шпорлар» бош мураббийи жамоанинг кам гол ураётганига сабаб бўлаётган асосий муаммо ҳақида фикр билдирди.
Де Зерби «Тоттенҳэм»нинг асосий муаммосини айтди
Foto: Getty Images
15.09.2026 FT Англия Лига кубоги Ливерпул Ливерпул 3 : 1 Тоттенҳэм Тоттенҳэм

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби жамоасининг гол уришда қийналаётгани сабабларини тушунтирди.

«Биз дарвозага кўпроқ зарба беришимиз керак. Зарбаларнинг сифатини оширишимиз, яратилаётган вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз ва уларни голга айлантиришимиз лозим», — деди Де Зерби «Ливерпул»га қарши Лига кубоги баҳсидан кейин.

«Тоттенҳэм» ушбу баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. «Шпорлар» сўнгги тўртта баҳсдаги илк голини айнан «Ливерпул»га қарши урди.

Лондон клуби ушбу мавсум барча турнирларда ўтказган олтита баҳснинг фақат биттасида ғалаба қозонган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Лига кубоги Англия Лига кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар