Франциянинг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри «Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто де Зербининг баёнотларига муносабат билдирди.
«Унинг турли мавзулардаги гапларини эшитсам, у бутунлай ўзини йўқотгандек туюлади. Қанчалик тушунарсиз ва мантиқсиз гапириши ҳайратланарли. Унинг ёнида унга «Жим бўл!» дея оладиган ҳеч ким йўқми? У ҳақиқатдан бутунлай узилиб қолган», — деди Дюгарри derbyderbyderby.it нашрига берган интервюсида.
Аввалроқ Дюгарри «Тоттенҳэм» раҳбариятининг де Зербига беш йиллик шартнома таклиф қилганини ҳам танқид қилганди.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» АПЛнинг дастлабки баҳсларида 2 очко жамғарган. Лондон клуби ушбу баҳсларда ҳали гол ура олмаган.