Live
14
Ўзбек

Моуринио «Реал» билан Ла Лигадаги энг яхши стартини қайд этмоқда

Футбол
16 сентябр, 12:28
Португалиялик мураббий жамоаси мавсум стартини ажойиб ўтказмоқда.
Моуринио «Реал» билан Ла Лигадаги энг яхши стартини қайд этмоқда
Фото: Gettyimages

Португалиялик мураббий Жозе Моуринио Испания Ла Лигаси мавсумида «Реал»ни бошқарган дастлабки 6 ўйиндан сўнг, ўзининг энг яхши стартини кўрсатди. Бу ҳақда Squawka Dugout Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Ла Лиганинг 6-туридан кейин Жозе Моуринио бошчилигидаги «Реал»нинг энг кўп очко жамғарган мавсумлари:

15 очко - 2026/2027

14 очко - 2010/2011

13 очко - 2011/2012

10 очко - 2012/2013

«Реал» 2026/2027-йилги мавсумда Испания чемпионати мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа олтита ўйинда 15 очко тўплади. Бешта ўйинда 15 очко тўплаган «Барселона» биринчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг навбатдаги турида «Реал» 20 сентябр куни «Атлетико» билан рўбарў келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар