Осиё Чемпионлар лигаси-2 турнири старт олди. Ўзбекистон вакили «Насаф» мусобақани Баҳрайнда «Ал Холидия»га қарши ўйнади. Унда ҳисоб очилмади, - 0:0.
Эндиликда Рўзиқул Бердиев жамоаси турнирнинг 2-турида 14 октябр куни Қаршида БААнинг «Ал Ваҳда»сини қабул қилади.
ОЧЛ-2. 1-тур. А гуруҳи
Ал Холидия — Насаф 0:0
Ал-Холидия — Ғарабли, Одил, Саббар (Дия 78), Уилсон (Ҳазза Али 87), Бумессус, Буҳра (Ал Усмоний 78), Менди, Велковски, Дроздек, Масвангани (Ал Ҳаж Усмон 78), Фараж.
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Акромжон Комилов (Яшнарбек Бердираҳмонов 79), Ғолиб Ғайбуллаев, Аденис Шала, Зафармурод Абдираҳматов, Бобур Абдиҳолиқов (Юсуф Отубанжо 78), Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Аббосжон Ғуломов, Умарбек Эшмуродов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади