Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида ОКМК жамоаси ўз уйида «Хоразм»ни 2:1 ҳисобида енгди ва чорак финалга йўл олди.
Ўйиндан кейин олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида фикрларини айтди.
- Албатта, иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун чиқди. Бу эса ўз-ўзидан кейинги босқичга чиқиш имконини берарди. Кубокда ҳаммаси битта ўйиндан иборат ва шунинг учун имкониятлардан фойдаланиш талаб этилади. Агар имкониятлардан кимдир фойдалана олмаса ёки фойдаланса...Кеча масалан «Андижон» 2:0 ҳисобида ютиб туриб 2:2 бўлди ва пеналтилар сериясидагина ғалаба қозонди. «Хоразм» жамоаси ҳам ўзини яхши тарафдан кўрсатди, жанговар ўйин бўлди. Ютқазгиси келмади. Майдонни ҳар бир қарич ерида кураш бўлди. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Карточкалар ҳам кўп бўлди. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз. Энди чемпионатга тайёргарлик кўришимиз керак.
- Ўйиндан бир кун олдин «Хоразм»да ўзгаришлар юз берди. Учрашувга тайёргарлик кўришда бу режаларингизга таъсир қилдими?
- Буни ҳам ҳисобга олгандик. Бир қатор футболчилари йўқ эди. Албатта, бу қолган футболчиларига мотивация беради. Ҳар бир ўйинчи янги мураббийни олдида ўзини кўрсатиш учун қўшимча мотивация. Кимдир захирада қолаётган бўлса, ўзини кўрсатиш имконияти бўлади. Қолаверса, Кубок ўйинлари ҳамиша шундай қизиқарли ва драматик тарзда ўтиб келган» - дея Миржалол Қўшоқовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Миржалол Қосимов: «Кубок ўйинлари ҳамиша қизиқарли ва драматик тарзда ўтиб келган»
Эксклюзив
16 сентябр, 14:05
ОКМК устози «Хоразм»га қарши баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.
Фото: ОКМК
16.09.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
OKMK
2
:
1
Хоразм