Ўзбекистон кубогида 1/8 финалнинг барча ўйинлари якунланиб, чоракфиналчилар аниқланди.
Унга кўра, «Гулистон», «Нефтчи», «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Локомотив», «Андижон», ОКМК ва «Ғазалкент» чоракфиналга чиқди.
Кубок баҳсларининг ўтган йилги финалчилари «Пахтакор» ва «Бухоро» ўз иштирокини аллақачон якунлаб бўлди.
Турнирнинг ушбу босқичига 17 сентябр куни қуръа ташланади. Шунингдек, яримфиналнинг эҳтимолий жуфтликлари ҳам сараланади. Чоракфинл баҳслари октябр ойида бўлиб ўтади.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади