«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Риёд клубининг собиқ матбуот котиби Сауд Ал Самари хабар берди.
«Роналдунинг «Ан Наср»да ҳеч қандай роли йўқ. Шунинг учун у қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлигини истисно қилмайман. Илгари Карим Бензема билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган. Бироқ Роналдунинг кетиши фақат унинг ўз хоҳишига боғлиқ бўлади.
Роналду ўз имкониятларини деярли сарфлаб бўлди ва энди «Ан Наср»га бошқа ҳеч нарса бера олмайди. Шунинг учун у кетиши керак», — деди Ал Самари Al-Arabiya FM эфирида.
Маълумот учун, Роналду 2022 йил декабридан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.