«Милан» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олгач, жамоа танқидлар остида қолди. Клубнинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ҳам «россонери»нинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Аморим прессинг ва рақиб майдонида тўпни қайтариб олиш ҳақида гапиради. Рақиб агрессив ҳаракат қилди, аммо бугун «Милан»да бундай ўйинни кўрмадик.
Бу жамоа ҳеч қандай янгилик кўрсатмади, уларнинг ҳимоясида жиддий муаммолар бор. «Милан» Чемпионлар Лигасига чиқа олмади, чунки жамоа ҳимояланишни билмайди.
Бугун рақиб ҳар сафар қарши ҳужумга ўтганида буни кўрдик. Жамоа ҳимояда тўғри мувозанатни топа олмаяпти», — деди Капелло.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» Европа Лигаси илк турида «Бенфика»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.