Live
1
Ўзбек

Беннасер Қатар клубига ўтди

Футбол
15 сентябр, 22:30
«Милан»нинг собиқ яримҳимоячиси фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.
Беннасер Қатар клубига ўтди
Foto: Getty Images

Жазоирлик яримҳимоячи Исмаел Беннасер «Ал Ғарафа» футболчисига айланди. Қатар клубининг расмий маълумотига кўра, томонлар келишувга эришган.

Беннасер янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Шартноманинг муддати ва бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи «Милан» сафида 2022 йилда Италия чемпионига айланган. Беннасер «россонери» сафида беш йил тўп тепди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Гаррафа Аль-Гаррафа
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар