Бугун
67
Ўзбек

Морейра «Милан» тарихига кирди

Футбол
13 сентябр, 02:35
«Милан» вингери «Лацио»га қарши баҳсда (2:2) дубл қайд этди.
Морейра «Милан» тарихига кирди
Фото: Gettyimages
12.09.2026 FT Италия А серияси Лацио Лацио 2 : 2 Милан Милан

«Милан» вингери Диего Морейра А Серия доирасидаги «Лацио»га қарши баҳсда (2:2) дубл қайд этди. Белгиялик футболчи танаффусдан кейин захирадан майдонга тушди, «россонери» биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бораётганди, 65 ва 67-дақиқалардаги голи орқали Диего жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Opta портали маълумотларига кўра, Морейра у А Серия ўйинида (2004/05-йилги мавсумдан буён) захирадан майдонга тушганидан кейин иккита гол урган «Милан»нинг энг ёш футболчисига (22 ёш-у 37 кун) айланди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Морейра «Милан» сафига шу йилнинг август ойида Франциянинг «Страсбург» жамоаси таркибидан бориб қўшилди. Трансфер италияликларга 50 млн еврога тушди.

Маълумот учун, Рубен Аморим жамоаси 16 сентябр куни Европа Лигаси доирасида «Бенфика» билан рўбарў келса, 20 сентябр куни чемпионат навбатдаги турида «Лечче» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар