Дунёнинг эндиликда биринчи ракеткаси Елена Рибакина 2026-йилги АҚШ Очиқ чемпионати ғолибасига айланди. У 2000 йилдан бери бир мавсумда Australian Open ва US Open турнирларида зафар қучган учинчи аёл теннисчига айланди. Биринчиси германиялик Анжелика Кербер (2016 йил), иккинчиси эса Арина Соболенко (2024 йил) эди.
Бу 27 ёшли спортчининг «Катта дубулға» туркумидаги мусобақалардаги учинчи чемпионлигидир.
US Open финалида Рибакина дунёнинг аввалги биринчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенкони 6:4, 5:7, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бундан аввал Елена 2022-йилги Уимблдон ва 2026 йил Australian Open ғолибига айланган эди. Шуни таъкидлаш жоизки, у 2025 йилда WTA Якуний турнирида ҳам ғолиб чиққан.
Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида US Open – 2026 турнири 30 августдан 12 сентябрга қадар бўлиб ўтди.