«Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионел Месси навбатдаги тур ўйинида ҳам майдонни самарали ҳаракатсиз тарк этмаяпти. 39 ёшли футболчи МЛС доирасидаги «Нэшвилл»га қарши ўйиннинг 62-дақиқасида гол уришга муваффақ бўлди. Лео жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанига қарамай, якунда майамиликлар ғалабани қўлдан чиқаришди. «Нэшвилл» сафида Сэм Сарриж дублга эришди.
Маълумот учун, Месси қаторасига 7 ўйиндан буён майдонни самарали ҳаракатсиз тарк этмаяпти. Бу оралиқда аргентиналик 6 та гол урди ва 4 та самарали узатма етказиб берди.
Лионел Месси МЛС тўпурарлари рўйхатида етакчи бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 19 та гол бор. Шунингдек, аргентиналик ассистентлар рейтингида ҳам 11 та узатма билан етакчилик қилмоқда.