«Галатасарой» яримҳимоячиси Илкай Гундўғон қишда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.
Манбага кўра, германиялик футболчига АҚШ ва Саудия Арабистонидан таклифлар бор. Илкай бу мавсумда Туркия клуби сафида атиги 11 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи жамоасини ўзгартириш бўйича ўйламоқда.
Маълумот учун, футболчи «Галатасарой» сафига 2025 йилда келиб қўшилганди. У ўтган мавсум барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Гундўғон «Галатасарой»ни тарк этиши мумкин
Футбол
12 сентябр, 17:16
Футболчи «Галатасарой» сафига 2025 йилда келиб қўшилганди.
Фото: Getty Images