Италия чемпионатининг 4-турида «Аталанта» ўз майдонида «Каляри»га қарши беллашди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Менди меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга яқин Скамакка мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Малдини «Каляри»нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, бергамоликлар бу натижадан сўнг 7 очко билан 8-ўринда. «Каляри» ҳам 7 очко тўплаб, 9-поғонага кўтарилди.
А Серия. 4-тур
Аталанта — Каляри 1:2
Голлар: Скамакка 41 – Менди 19, Малдини 61
Аталанта – Карнесекки, Белланова, Коссуну, Скалвини, Колашинац (Бернаскони, 68), Самарджич (Распадори, 77), Кэссиэ (Пашалич, 86), Эдерсон, де Кетеларе, Скамакка (Крстович, 68), Роу.
А Серия. «Аталанта» Бергамода «Каляри»га ютқазиб қўйди
Футбол
12 сентябр, 16:36
1
Италия чемпионатида 4-тур учрашувлари давом этмоқда.
Фото: Getty Images
12.09.2026
FT
Италия А серияси
Аталанта
1
:
2
Кальяри
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади