Live
11
Ўзбек

Брозович – «Ас Садд» футболчиси (Романо)

Футбол
12 сентябр, 15:15
Марселонинг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Брозович – «Ас Садд» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Ан Наср»нинг собиқ яримҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Ас Садд» клуби хорватиялик 33 ёшли футболчи билан бир йиллик битим имзолаш бўйича келишувга эришган.

Томонлар шартномани яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирда ҳужжатлар ишларини якунлаш қолган.

Брозовичнинг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда. У ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 29 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Садд Аль-Садд
Бугунги янгиликлар