МЛС мунтазам чемпионатининг уй учрашувида «Орландо» «Торонто» клубини қабул қилди. Мезбонлар Канада жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилди.
«Орландо» сафида таниқли франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн гол урди. 35 ёшли футболчи кетма-кет 5-ўйинда ҳам гол урмоқда.
Гризманн ушбу мавсум ўнта ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Антуан эркин агент сифатида «Атлетико Мадрид»дан «Орландо» сафига бориб қўшилган. 35 ёшли франциялик янги жамоаси билан икки йиллик меҳнат шартномасини имзолаган. Унинг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади