Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббий Микел Артета яримҳимоячи Бруно Гимараэснинг «Сандерленд»га қарши баҳсда (2:0) урган голи ва умумий ўйинига баҳо берди.
Бразилиялик футболчи 58-дақиқада узоқ масофадан ажойиб зарба билан ҳисобни очди. Бу юлдуз яримҳимоячининг «тўпчилар» сафидаги илк голи ҳисобланади.
«Ажойиб гол, аммо Брунонинг характерини ҳам эътироф этиш зарур – унинг [«Нюкасл»даги] ўтмишини инобатга олсак, у учун бу алоҳида аҳамият касб этувчи баҳс эди. Ўйинни ўз зиммасига олиши, қабул қилган қарорларини таъкидлаш зарур. Унинг голи ва Букайога узатмаси ажойиб бўлди. Мен ҳақиқатан ҳам ҳайратдаман», – дея Артета сўзларидан иқтибос келтирди журналист Коннор Ҳамм.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ҳамон очко йўқотмади ва 12 очко билан Премер-лигада етакчилик қилмоқда.