Live
1
Ўзбек

«Пахтакор» Осиё клублар мусобақаларида 150-ўйинини ўтказади

Футбол
13 сентябр, 03:04
«Шерлар»нинг «Ал Аҳли»га қарши баҳси 14 сентябр кунига белгиланган.
«Пахтакор» Осиё клублар мусобақаларида 150-ўйинини ўтказади
Фото: Пахтакор ПФК
14.09.2026, 14:15 Осиё Чемпионлар Лигаси Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда - : - Пахтакор Пахтакор

«Пахтакор» учун Жиддадаги баҳс Осиё клублар турнирларидаги 150-ўйинга айланади. Ҳозиргача «шерлар» Чемпионлар Лигасида 135, Кубок эгалари кубогида 14 беллашувда майдонга тушган.

Чемпионлар Лигасида 56 ғалаба, 29 дуранг ва 50 мағлубият кузатилган. Голлар нисбати 181:184ни ташкил қилади. Кубок эгалари кубогида 6 ғалаба, 2 дуранг ҳам 6 мағлубият кузатилган. Умумий ҳисобда 149 баҳснинг 62тасида жамоа зафар қучган. 31 дуранг ва 56 мағлубият қайд этилган. Голлар фарқи 217:207дан иборат.

Шунингдек, «Пахтакор» Саудия жамоаларига қарши халқаро майдонларда 33 марта тўқнаш келган. Уларда 7 ғалаба, 6 дуранг ва 20 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 28 бор ишғол қилиниб, 66 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 8 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. «Пахтакор» ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:

Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2
Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ал Наср - 2:2, 0:4
Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4, 1:2, 0:0, 1:0, 0:4
Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2
Ал Таъавун - 1:0, 5:4
Ал Файҳа - 0:2, 1:4.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
  • Пахтакор Пахтакор
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар