Live
1
Ўзбек

Аморим: «Барчасини ўзим билганимдек қиламан»

Футбол
15 сентябр, 10:13
Миланликлар устози танқидларга ортиқча эътибор бермаслигини таъкидлади.
Аморим: «Барчасини ўзим билганимдек қиламан»
Фото: Gettyimages

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим ишда дуч келадиган танқидларга муносабати ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, танқид – бу нормал ҳолат. Хавотир олмаётганим йўқ. Ўйинчиларимни ҳимоя қилмоқчиман. Клублардаги қийин даврлар сизга тажриба беради. Танқид — катта клубнинг бош мураббийи сифатида ишлаш учун тўланадиган нарх. Ҳаммасини тушунаман. Кўп маълумотлар бор, нимадир дейиш керак. Мен учун бу нормал ҳолат. Аммо мен ҳамма нарсани ўзим билганимча қиламан - ўйлайманки, бу ҳаммага тушунарли», - дея Аморим сўзларидан иқтибос келтирди Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионати мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. 4 та турда Рубен Аморим жамоаси 8 очко (2 та ғалаба ва 2 та дуранг) жамғаришга эришди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар