Live
2
Ўзбек

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг барча эркаклар ва аёллар жамоаси ишончли ғалабаларни қўлга киритди

Бошқа спортлар
17 сентябр, 01:00
    9
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг 2-турдаги рақиблари ҳам маълум.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг барча эркаклар ва аёллар жамоаси ишончли ғалабаларни қўлга киритди
Фото: UzChess

Ўзбекистоннинг барча эркаклар ва аёллар жамоалари дастлабки турда ўзларининг ишончли ва ёрқин ғалабалари билан старт олишди.

Эркаклар:

Ўзбекистон-1 — Ямайка 4:0;

Ўзбекистон-2 — Афғонистон 3:1;

Ўзбекистон-3 — Мали 3.5:0.5.

Аёллар:

Ўзбекистон-1 — Тринидад ва Тобаго 4:0;

Ўзбекистон-2 — Того 3:1;

Ўзбекистон-3 — Танзания: 4:0.

Иккинчи турда ўзбекистонлик эркак шахматчилар қуйидаги рақибларга қарши баҳс олиб боришади:

Ўзбекистон-1 — Перу;
Германия — Ўзбекистон-3;
Жазоир — Ўзбекистон-2.

Иккинчи турда ўзбекистонлик аёл шахматчилар қуйидаги рақибларга қарши баҳс олиб боришади:

Эквадор — Ўзбекистон-1;
Ўзбекистон-3 — Испания;
Иордания — Ўзбекистон-2.

Аввалроқ бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашадиган Ўзбекистоннинг асосий жамоаси таркиби маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар