Live
2
Ўзбек

Месси ва Каземиро гол урган баҳсда «Интер Майами» илк бор Campeones Cup ғолиби бўлди (видеошарҳ)

Футбол
16 сентябр, 22:30
    51
Лео иккинчи голга ассистентлик ҳам қилди.
Месси ва Каземиро гол урган баҳсда «Интер Майами» илк бор Campeones Cup ғолиби бўлди (видеошарҳ)
Фото: Getty Images

Campeones Cup баҳсида «Интер Майами» Мексиканинг «Круз Азул» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майамидаги «Nu Stadium»да ўтган учрашувнинг 24-дақиқасида Лионел Месси Луис Суареснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.

81-дақиқада эса Каземиро Мессининг пасини голга айлантирди — 2:0. Шу тариқа, «Интер Майами» ўз тарихида илк бор Campeones Cup ғолибига айланди.

Маълумот ўрнида, Campeones Cup — MLS амалдаги чемпиони ва Мексика Лига MX’нинг «Чемпионлар чемпиони» соврини соҳиби ўртасида ҳар йили бир ўйиндан иборат форматда ўтказиладиган мусобақа. Ўтган йили совринни Мексиканинг «Толука» клуби қўлга киритган.

Campeones Cup, 17 сентябр.
Интер Майами — Круз Азул 2:0
Голлар: Месси 24, Каземиро 81.

Интер Майами — Сент Клейр, Мура (Лужан 77), Каземиро, Фалкон, Кайседо (Микаэл 70), Брайт, Галарза (Шоу 62), де Паул, Бертераме (Регилон 70), Месси, Суарес.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Круз Азул Круз Азул
  • Campeones кубоги Campeones кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

51 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар