Лионел Месси «Интер Майами» сафида МЛСнинг «Нешвилл»га қарши баҳсида гол урди. Криштиану Роналду эса Саудия Арабистони чемпионатида «Ал Ҳалиж»га қарши баҳсда гол ура олмади.
Шу тариқа, Месси фаолиятидаги голлари сонини 927 тага етказди. Роналдунинг ҳисобида эса 979 та гол бор. Футболчилар ўртасидаги фарқ 52 та голни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, 39 ёшли Месси 41 ёшли Роналдудан икки ёш кичик. Португалиялик ҳужумчи 1000 та гол маррасига аргентиналик рақибидан олдинроқ етиб бориши кутилмоқда.