Live
13
Ўзбек

«Рома» қишда «Реал» ҳужумчисини қўлга киритишга уринади

Футбол
13 сентябр, 08:15
Италия клуби ёзда амалга ошмаган трансфер бўйича музокараларни қишда қайта бошлашни режалаштирмоқда.
«Рома» қишда «Реал» ҳужумчисини қўлга киритишга уринади
Foto: Getty Images

Goal нашри Corriere dello Sport манбасига таяниб хабар беришича, «Рома» қишда «Реал» ҳужумчиси Эндрик бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда.

Рим клуби ёзда ҳам 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшишга уринган. Бироқ аввал Эндрик «Реал»да ўзини кўрсатиш истагида трансферга рози бўлмаган. Кейинчалик эса Родриго жароҳат олгани сабабли Жозе Моуринио бразилиялик ҳужумчининг кетишига қарши чиққан.

Эндрик «Реал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу сабабли футболчининг норозилиги ортиб бораётгани «Рома»нинг трансферни амалга ошириш имкониятларини оширмоқда.

Маълумот учун, Тransfermarkt Эндрикнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар