Live
14
Ўзбек

«Ал Аҳли» кучли жамоа, аммо ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз» — Карас

Футбол
13 сентябр, 08:45
    5+
«Пахтакор» мураббийи Карас ва футболчи Ибрагимов Элит ОЧЛ баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ал Аҳли» кучли жамоа, аммо ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз» — Карас
Foto: Pakhtakor FC

«Пахтакор» мураббийи Эмилиан Карас Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клубига қарши баҳс олдидан жамоанинг тайёргарлиги ҳақида гапирди.

«Биз мусобақанинг гуруҳ босқичини бошлаётганимиздан хурсандмиз. Жиддага узоқ парвоз билан етиб келдик. Жамоамиз ўйинга яхши тайёрланди. «Ал Аҳли»нинг кучли клуб эканини биламиз. Уларнинг сафида юқори савияли футболчилар кўп. Шунга қарамай, эртага яхши ўйин намойиш этишга интиламиз. Бир мақсад сари якдил жамоага айланамиз. Ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз», — деди Карас.

«Пахтакор» яримҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов ҳам рақибга қарши баҳс осон бўлмаслигини таъкидлади.

«Элит Чемпионлар лигасининг гуруҳ ўйинлари бошланаётгани билан барчани табриклайман. Рақибимизни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Эртанги беллашув биз учун осон бўлмайди. «Ал Аҳли» жуда кучли жамоа. Лекин биз майдонда боримизни берган ҳолда ижобий натижага эришиш учун уринамиз», — деди Ибрагимов.

Маълумот учун, «Пахтакор» «Ал Аҳли»га қарши баҳсни Элит Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк тури доирасида ўтказади.

Foto: Pakhtakor FC

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Аль-Ахли Джедда Аль-Ахли Джедда
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар