«ПСЖ» ҳужумчиси Хвича Кварацхелия Тони Кроос ва Мишел Платинининг 2026 йилги «Олтин тўп» учун ўз номзодини муносиб деб билгани ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.
«Футбол афсоналари «Олтин тўп»га лойиқ эканимни айтиши менга қувонч бағишлайди. Сайёрадаги ҳеч бўлмаганда кимдир мени бундай нуфузли совринга лойиқ деб ҳисоблаши — ўз-ўзидан бахт. Бундан чин дилдан фахрланаман. Бу ўз ишимни яхши бажараётганимни англатади ва шу даражада ривожланишда давом этишни истайман», — деди Кварацхелия Мundo Deportivо нашрига.
Эслатиб ўтамиз, грузиялик футболчи 2026 йилги «Олтин тўп» учун 30 нафар номзод қаторидан жой олган.
Маълумот учун, Кварацхелия ўтган мавсумда 48 та баҳсда 19 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширган.