Live
10
Ўзбек

Дембеле — Кварацхелия ҳақида: «Биз уни энг яхшиси ёки Кварадона деб атаймиз»

Футбол
12 сентябр, 06:20
«ПСЖ» ҳужумчиси жамоадоши Хвича Кварацхелияни дунёнинг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири деб атади.
Дембеле — Кварацхелия ҳақида: «Биз уни энг яхшиси ёки Кварадона деб атаймиз»
Foto: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоадоши, грузиялик вингер Хвича Кварацхелиянинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Бу ажойиб футболчи, энг яхши қанот ҳужумчиларидан ва дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Ўтган йили унинг мавсуми жуда яхши ўтди — у жамоа учун жуда муҳим. Унинг кўплаб лақаблари бор, биз уни бу ерда энг яхшиси ёки Кварадона деб атаймиз», — дея Дембеле сўзларини Тhe Athletic келтирди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Кварацхелия барча турнирларда 48 та баҳсда қатнашиб, 19 та гол ва 11 та ассист қайд этди. Ушбу мавсумда эса вингер бешта баҳсда бир гол ва бир ассистга муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар