Bolavip маълумотига кўра, Англиянинг икки гранди 24 ёшли эквадорлик футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Пачо яқинда Париж клуби билан шартномасини узайтирган.
Манбага кўра, ҳимоячининг «ПСЖ»даги йиллик маоши 11 миллион еврони ташкил қилади. Шу сабабли «Арсенал» ва «Манчестер Сити» футболчини трансфер қилиш учун унга юқори маош таклиф қилишига тўғри келиши мумкин. «Манчестер Сити» учун бу борада муаммо бўлмаслиги кутилмоқда, «Арсенал» эса катта маошлар борасида эҳтиёткор сиёсат юритади.
Пачо ушбу мавсум барча мусобақаларда 6 та баҳсда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.