Live
7
Ўзбек

Ришарлисон ҳали ҳам «Тоттенҳэм»ни тарк этиши ниятида

Футбол
12 сентябр, 05:30
Ҳужумчининг «Васко да Гама»га трансфери амалга ошмаган бўлса-да, бразилиялик футболчи «Тоттенҳэм»дан кетиши мумкин.
Ришарлисон ҳали ҳам «Тоттенҳэм»ни тарк этиши ниятида
Foto: Getty Images

UOL маълумотига кўра, бир нечта клублар 29 ёшли футболчига қизиқишни давом эттирмоқда. Айни пайтда Португалия ва Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ҳали ёпилмагани сабабли Ришарлисоннинг Лондон клубидан кетиш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Бразилиялик ҳужумчи ушбу мавсум Англия Премер-лигасида фақат битта баҳсда майдонга тушди ва самарали ҳаракат қайд этмади. Шундан сўнг «Тоттенҳэм» футболчини мавсум учун таркибга киритмади.

Ришарлисоннинг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар