«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисоннинг «Васко да Гама»га трансфери амалга ошмади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, «тақачилар» 29 ёшли бразилиялик футболчининг трансфер суммаси бўйича «Васко да Гама» билан келишувга эришган. Ришарлисон ўз ватанига қайтиши кутилганди.
Шунга қарамай, томонлар футболчининг шахсий шартномаси бўйича келиша олмаган. Бразилияда эса трансфер ойнаси кеча, 11 сентябр куни ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, Ришарлисон «Тоттенҳэм»нинг АПЛ учун қайдномасига киритилмаган. Бунга қадар унинг трансфер ойнасининг сўнгги кунида 35 миллион фунт эвазига «Эвертон»га ўтиши ҳам шахсий шартнома борасидаги келишмовчиликлар туфайли амалга ошмаганди.